VAR тизими Ўзбекистонда қачондан ишлайди?

ЎФA Медиа бўлими “Савол йўлланг!” лойиҳасини йўлга қўйди. Ушбу лойиҳа доирасида ташкилот биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мухлислар йўллаган саволларнинг энг сараларига жавоб берди.

– VAR тизими Ўзбекистонда қачондан ишлайди? (abdulaziz_3110)

– VAR тизимини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича дастлабки қадамлар ҳозирнинг ўзида ташланган. Биз ўзбекистонлик мутахассиларга тизимни ўқитиш бўйича ФИФА мутахассисларини таклиф этдик. Шундан сўнг тизимнинг техник жихозлаш ишларини бошладик. Хатто тест режимида ишлатиб ҳам кўрдик. Албатта расман ишга тушириш учун бизнинг мутахассислар бу йўналишни тўлиқ ўзлаштириши, стадионлар махсус жихозланиши, ва энг муҳими VAR ишлатиш учун лицензияга эга бўлишимиз керак. Ўйлайманки бу ишларни кейинги мавсум бошига қадар якунига етказамиз ва тизимни ишга туширамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!